Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

19-ноябр – Ҳужжатли мерос халқаро куни сифатида белгилаш таклиф этилди

19-ноябр – Ҳужжатли мерос халқаро куни сифатида белгилаш таклиф этилди
Президент Ш.Мирзиёев ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастури доирасида Халқаро рақамли мерос институтини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Бундай ноёб мерос обектлари бўлган халқ оғзаки ижодиёти, қўлёзмалар, архивлар ва қимматли тарихий ҳужжатлар, маданий маълумотларни сақлаш, уларнинг барча учун очиқлигини таъминлаш мақсадида яратилган ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастурини ривожлантиришдан манфаатдормиз, деди давлатимиз раҳбари. Ушбу институт архивлар, қўлёзмалар ва нодир коллексияларни рақамлаштириш билан шуғулланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон етакчиси қадимий Бухоро ҳунармандчилик бўйича ЮНЕСКО Ижодкор шаҳарлар тармоғининг аъзоси эканлигини таъкидлаб, ушбу шаҳарда 2027 йили мазкур йўналишда халқаро конгрессни қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.