15-октабр "Халқаро қишлоқ аёллари" куни

Пойтахтимиздаги ‘‘Ҳятт Регенкй Ташкент’’ меҳмонхонасида ‘‘Халқаро қишлоқ аёллари куни’’ муносабати билан Марказий Осиё форуми бўлиб ўтди.
БМТнинг 2007-йил 18-декабрда эълон қилган резолюцияси кўра 2008-йил 15-октабрдан бошлаб ‘‘Халқаро қишлоқ аёллари куни’’ нишонланиб келинмоқда.
Ушбу сана мамлакатимизда ҳам кенг нишонланади. Форумда қишлоқ хўжалиги илмини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган олима аёллар ҳам фаол иштирок этди.
Маълумот учун, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий муассасаларда 40 нафар фан доктори, 126 нафар фалсафа доктори илмий даражасига эга хотин-қизлар фаолият олиб боради.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе