Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

15-октабр - Халқаро қишлоқ аёллари куни!

15-октабр - Халқаро қишлоқ аёллари куни!
Ушбу кунни ўтказиш БМТнинг 1995-йилда Пекинда ўтказилган 4-Аёллар анжуманида илк бор таклиф қилинган. Сабаби қишлоқ аёлларининг захматли меҳнати, ҳар қандай шароитда оила юмуши, фарзанд тарбияси, рўзғор муаммоси дунё ҳамжамиятининг эътирофига лойиқ бўлганидандир. Ҳатто энг ривожланган давлатларда ҳам улар уй ишларидан ортиб дала ёки ўз томорқасида меҳнат қилади, аҳоли учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ҳисса қўшади. Шу боис ҳам, БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиргани айни ҳақиқат. Маълумот учун, ушбу байрам 2007-йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 2007-йил 18-декабрдаги 62/136-сонли резолуцияси билан расман тасдиқланган. Ушбу резолуция қишлоқ аёлларининг, жумладан туб халқларга мансуб аёлларнинг муҳим ролини ва уларнинг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойлари ривожланишини жадаллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини ошириш ва қишлоқ жойларида ночорликка барҳам беришдаги ҳиссасини тан олади. Айниқса, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаоллиги ортиб бораётгани жамиятда уларнинг меҳнати нечоғли қадрли ва аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.