Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Hashar – bobolardan meros qadriyat!

Бу янгиликнинг таржимаси ҳали қўшилмаган — матн асл тилда кўрсатилган.
Hashar – bobolardan meros qadriyat!
Ҳашар – боболардан мерос қадрият! Бу йилги кўклам юртимизга ҳар йилгиданда кўпроқ байрамларни бошлаб келди. Муборак рамазон ойи байрамларга бой бўлган март ойининг шукуҳини янада кўтарди. Ҳадемай, оламни яшилликка буркаб, ўлкамизга Наврўз ташриф буюради. Бугун юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари эса мана шундай муборак кунларни муносиб тарзда ўтказиш учун халқнинг бирдамлигини яна бир бор акс эттирди. Қадимий қадриятларимиздан бўлган ҳашар нафақат, тозалаш, саранжом-саришта қилиш, ободонлаштириш, балки инсонларни бир-бирига яқинлаштириш ва меҳр ришталарини мустаҳкамлаши билан ҳам аҳамиятлидир. Бугун юртимизнинг барча жойлари мехнат жамоаларида бўлгани каби Миллий марказ ва унинг тизимидаги 14 та илмий-тадқиқот  институтлари, 51 та илмий-тажриба стансиялари ва ҳудудий Агрохизматлар марказлари жамоаларининг қарийб 80 фоизи яъни 1923 нафар ходимлар умумхалқ ҳашарида иштирок этди. Миллий марказ жамоаси ва Тошкент вилоятида жойлашган илмий муассасалар жамоалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг дала тажриба майдонида бошланган кенг кўламли ҳашарда иштирок этди. Инсоннинг қўли гул деб, бежиз айтилмаган. Ҳашарчилар ўзари учун ажратилган ҳудудда тозалаш, дов-дарахтларни буташ ишларини амалга оширилиб, кўз қувонадиган даражага етказди.  Ҳашар келгуси кунларда ҳам давом эттирилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.