11 минг АҚШ долларлик узум ҳақида эшитганмисиз?

Дунёда мана шундай қимматбаҳо узум мавжуд. Рубй Роман номли узум навини Япониянинг Ишикава Префектурасида етиштиришади. У ўзининг катта ўлчами, ширинлиги ва ноёблиги билан ажралиб туради. 2020-йилда ушбу узумнинг бир дона кластери 1.2 миллион япон иенаси, яъни тахминан 11 минг АҚШ долларида сотилган ва бу уни дунёдаги энг қиммат узум сифатида танитган. Бу узумнинг қимматлиги, унинг етиштирилишидаги мураккаб жараён ва қатъий сифат стандартлари билан боғлиқ бўлиб, фақат энг юқори сифатли узумлар бозорига чиқарилади.
Рубй Роман узуми 2008-йилда илк бор сотувга чиқарилган. Ушбу нав катта ўлчами билан бошқалардан фарқ қилади — у стол тенниси коптокчасидан бироз кичкина. Унинг таъми жуда ширин бўлади.
Японияда етиштирилган Рубй Роман навли узумнинг деярли 700 граммга тенг бир боши ауксионда рекорд миқдордаги сумма — бир миллион иен (тахминан 8,2 минг доллар)га сотилган.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе