Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

11 -феврал "Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни" муносабати билан Жанубий деҳқончилик илмий- тадқиқот институти, Қарши давлат техника университети, вилоят хотин-қизлар бошқармаси,…

11 -феврал "Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни" муносабати билан Жанубий деҳқончилик илмий- тадқиқот институти,  Қарши давлат техника университети, вилоят хотин-қизлар бошқармаси,…
"Олима аёллар" уюшмаси, "Ихтирочи аёллар" уюшмаси ҳамкорлигида "Илм ва аёл: Барқарор жамият сари" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Ю. Эргашева очиб бериб, кейинги йилларда илм-фан соҳасида фаолият юритаётган аёлларимиз сафи кенгайиб бораётганини таъкидлади. Тадбирда ёш олималар ўзларининг илмий иш, янги лойиҳалар ва ихтироларини тақдим этдилар. Тадбирдан кўзланган мақсад хотин-қизларни илмга жалб этиш, уларнинг интеллуктуал салоҳиятини рўёбга чиқаришдан иборат. Тадбир давомида барча соҳаларда илмий фаолият юритаётган олима аёллар томонидан тайёрланган кўргазмалар тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди, шунингдек, тадбир якунида фаол иштирок этган бир гуруҳ олима аёллар тадбир ташкилотчилари томонидан ташаккурномалар билан ҳам тақдирланди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.