10-феврал - Бутунжаҳон донли ва дуккакли экинлар куни

Бутунжаҳон донли ва дуккакли экинлар куни ҳар йили 10-феврал куни нишонланади. Ушбу кун БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан инсон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соғлом овқатланиш ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини тарғиб гилиш мақсадида таъсис этилган.
Озиқ-овқат хавфсизлиги - донли ва дуккакли экинлар ер юзидаги миллиардлаб одамларнинг асосий озиқ-овқат манбаидир.
Соғлиқ учун фойдали - дуккакли экинлар оқсил, клетчатка ва витаминларга бой бўлиб, соғлом овқатланишда муҳим аҳамият касб этади.
Экология учун фойдали - дуккакли экинлар тупроқ унумдорлигини оширади ва кам сув талаб қилади, бу эса баргарор гишлоқ хўжалиги ривожига ҳисса қўшади.
Бу гуруҳга қандай экинлар киради?
Донли экинлар - буғдой, арпа, шоли, жавдар, маккажўхори ва бошқалар.
Дуккакли экинлар - мош, нўхат, ловия, соя ва бошқалар.
Бутунжаҳон донли ва дуккакли экинлар куни 2019-йилдан бери нишонлаб келинади ва унинг таъсис этилиши Буркина-Фасо ҳукумати ташаббуси билан амалга ошган.
2016-йил БМТ "Халқаро дуккакли экинлар йили" деб эълон қилган эди. Ушбу ташаббуснинг давоми сифатида Буркина-Фасо ҳукумати 2018-йилда БМТ Бош Ассамблеясига 10-феврални Бутунжаҳон донли ва дуккакли экинлар куни сифатида белгилаш таклифини киритди. Ушбу таклиф 193 та давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Шу тариқа 2019-йилдан буён ушбу сана халқаро миқёсда нишонланиб келинмоқда.
Бу кун экология, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги ва соғлом овқатланиш масалаларига эътиборни кучайтириш мақсадида ташкил этилган.
Буркина-Фасо - Ғарбий Африкада жойлашган давлат. У денгизга чиқиш имкониятига эга эмас. Буркина-Фасо иқтисодиёти асосан қишлоқ хўжалигига таянади ва дуккакли экинлар етиштиришда муҳим давлатлардан бири ҳисобланади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе