Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

1-октабр — Устоз ва мураббийлар куни!

1-октабр — Устоз ва мураббийлар куни!
Ҳурматли устоз ва мураббийлар! Сизларни 1 октабр — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз! Устоз — инсон ҳаётида илм ва маърифатга йўл очадиган, ўзининг билим ва тажрибаси, ҳаётий сабоқлари билан ёш авлоднинг камол топишига муносиб ҳисса қўшадиган улуғ зотдир. Айниқса, илм-фан ва қишлоқ хўжалиги соҳасида устозларнинг кўп йиллик тажрибаси, илмий мактаби ва фидокорона меҳнати янги авлод мутахассисларини тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этади. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, замонавий агротехнологияларни амалиётга жорий этиш, инновацион ишланмаларни ривожлантириш ҳамда соҳага малакали кадрларни тайёрлаш борасида устоз ва мураббийларнинг ҳиссаси алоҳида эътирофга лойиқ. Сизларнинг илмий изланишларингиз, бой тажрибангиз, касбий маҳоратингиз ва шогирдларга бераётган сабоқларингиз нафақат бугунги кун, балки қишлоқ хўжалигининг келажакдаги тараққиёти учун ҳам мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Байрам муносабати билан барча устоз ва мураббийларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, узоқ умр, илмий ва касбий фаолиятда улкан муваффақиятлар, шогирдлар камолини кўриш бахтини тилаймиз. Устоз ва мураббийлар куни муборак бўлсин! Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси! Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.