1-октабр Устоз ва мураббийлар” куни

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида
1-октабр “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институт директори Шуҳрат Азизов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Бош директори Алишер Тўраевнинг “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан институт жамоасига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Ҳозирда институтда фаолият олиб бораётган ҳамда илмий-тадқиқот ишларида, қишлоқ хўжалиги илм-фанини ривожлантиришда кўп йиллик самарали фаолият кўрсатган устоз ва олимларга ташаккурномалар топширилиб, совғалар улашилди.
АКИС УЗБЕКИСТАН