тез-тез бериладиган саволлар
Тез-тез бериладиган саволлар
ҚАНДАЙ УРУҒ ТУРЛАРИ БОР?
Эркин чанглантириш орқали олинган уруғлар.
Бу усулда уруғ олишда махсус чатиштирув ишлари амалга оширилмайди ва бу усул энг арзон ҳисобланади.
Ф1 дурагай уруғлари. Сунъий чатиштириш натижасида олинган уруғлар. Оналик ўсимликлар одатда тоза тизимлардан танланади. Бундай уруғлар оддий уруғларга нисбатан қиммат ҳисобланади, аммо улар ўлчамлари ва бўйи бир хил бўлган кучли ўсувчи ўсимлик беради.
Дражеланган уруғлар. Тупроқ ёки бошқа материал билан қопланган уруғлар. Бундай уруғларни сепиш жуда қулай, униб чиққан ниҳоллар ҳам бир текис сепилганлиги боис кучли ягоналашга муҳтож бўлмайди. Нам тупроқларда яхши унади, қуруқ ёки намлиги жуда юқори тупроқларда уларнинг унувчанлиги ёмонлашади.
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Эртаги экинларни экиш усуллари
Эртаги сабзавотларнинг бир қисмини дастлабки ўсув даврида шаффоф плёнка остида парваришлаш ниҳолларнинг барвақт барпо бўлиши ва ҳосили оддий усулга нисбатан камида 15-20 кун эрта пишиб етилишини таъминлайди.
Кўчати орқали кўп етиштириладиган иссиқсевар сабзавотлардан помидор, ширинқалампир, бақлажон экинларини кўчат қилиш ишлари кўчатхоналарда давом эттирилади. Ниҳоллар 2-3 та барг чиқарганда ораси 5×6 см қилиб кўчириб ўтқазилади. Кўчириб ўтқазилган кўчатлар 10-12 кундан сўнг ўғитлар ёрдамида биринчи озиқлантирилади. 6-7 кундан кейин иккинчи маротаба кўпайтириб озиқлантирилади. Учинчи озиқлантириш кўчатларни очиқ далага экишдан 4-5 кун олдин амалга оширилади.
Зарарсизлантирилган уруғлар. Саноат шароитида қадоқлашдан олдин фунгицидлар билан ёки бир вақтнинг ўзида ҳам фунгицид, ҳам инсектицид билан ишлов берилган уруғлар.
Вакуумли қадоқларга жойланган уруғлар. Ички пакети фолгадан бўлган вакуум пакетчаларга қадоқланган уруғлар. Бундай уруғларнинг унувчанлиги оддий идишлардагига нисбатан анча узоқ сақланади.
Ундирилган уруғлар. Саноат шароитида ундирилган ва сув шиммайдиган пакетларга қадоқланган уруғлар. Бундай уруғлар харид қилинган заҳоти экилиши лозим.
Ишлатилмаган уруғлар. Одатда экишдан сўнг уруғларнинг маълум бир қисми ортиб қолади. Бу уруғларни ҳам экиш учун ишлатиш мумкин. Унутмаслик керакки, деярли барча экинларнинг уруғи ўз унувчанлигини етарлича узоқ вақт сақлайди.
Шахсий боғдан олинган уруғлар. Томорқада пишиб етилган мевалардан уруғ олиш анча қизиқарли ҳисобланади, аммо бу кўп ҳолларда яхши натижа бермайди, чунки кўпгина ўсимликлар эркин чангланишда ўзининг навдорлик хусусиятларини йўқотади. Ловия ва нўхат эса бундан мустасно бўлиб, кўпчилик деҳқонлар ушбу экинларни фақат ўзлари олган уруғлардан етиштиради.
______________________________________________________________________________
Помидор куяси.
Зарари: Помидорнинг энг хавфли зараркунандаси асосан помидорнинг барги, меваси, ўсув нуқталари, илдиз бўғизлари билан озиқланиб, зарар етказади. Зарарланган мевалар ўсув даврида чириб кетади.
Кураш чоралари: Дала шароитида итузумгулдошлар оиласига мансуб бегона ўтларни йўқотиш, зарарланган ўсимлик қисмларини йўқ қилиш, биологик усулда йиртқич қандалалар, энтомопатоген бактерияли препаратлар ва махсус инсектицидларни қўллаш тавсия этилади.
_______________________________________________________________________________
Колорадо қўнғизи.
Зарари: Колорадо личинкаси ва қўнғизи баргни еб шикастлайди. Ҳар туп картошка ўсимлигида 20-40 дона личинка ва қўнғиз мавжудлигида барглар 50-100% нобуд бўлиши мумкин.
Кураш чоралари: Колорадо қўнғизига қарши эрта баҳорда қишловдан чиққан қўнғизларнинг картошка баргига тухум қўйиш даврида ичдан таъсир этувчи инсектицидлар билан кимёвий ишлов ўтказиш зарур.
_______________________________________________________________________________
Картошка куяси.
Зарари: Бу зараркунанда картошкани ўсув даврида, ҳосилини эса омборхоналарда сақлаш даврида зарарлайди. Омборхоналарда куя тўхтовсиз кўпаяди, ҳатто ўрага кўмиб қўйилган картошкада ҳам ривожланиб, кўпая олади.
Кураш чоралари: Бегона ўтларни йўқотиш, ҳосилни йиғиш пайтида картошка туганакларини далада ёйиб қуритмаслик, уларни дарҳол совуқ жойга сақлашга қўйиш, картошка сақланадиган омборхоналарни фумигация қилиб зарарсизлантириш керак. Картошкани ўсув даврида картошка куясига қарши феромон тутқичлар ўрнатиш ва феромон тутқичга капалак тушишни бошлаган пайтда тавсия этилган препаратлар билан кимёвий ишлов ўтказиш зарур.
________________________________________________________________________________
Занг канаси.
Зарари: Кана ўсимлик баргларининг ҳам устки, ҳам остки тарафида тарқалади. Зарарланган барглари, гуллари, нишоналари ва ёш мевалари қуриб, тўкилади, йирик меваларининг юзида тўрсимон шакллар пайдо бўлиб, мева тиришиб, ёрилади, унинг сифати ва харидоргирлиги пасаяди.
Кураш чоралари: Бу зараркунандага ўргимчакканага қарши қўлланиладиган акарицидлардан фойдаланиш мумкин ёки сувда эрувчан 80 фоизли олтингугуртни 5–7 кг ҳисобида ишлатиш тавсия қилинади.
_________________________________________________________________________________
Ўргимчаккана.
Зарари: Ўсимлик баргларида оқ нуқталар пайдо бўлиб, барглар сарғайиб қуриб тўкилади. Ҳосил кескин камаяди.
Кураш чоралари: Туйилган олтингугурт билан чанглатиш, акарицидлар билан кимёвий ишлов бериш.
_____________________________________________________________________________________
Бактериоз.
Зарари: Бактерияга чалинган ўсимликнинг барча ер устки қисмлари зарарланади. Мевалардаги думалоқ доғлар яраларга айланади.
Кураш чоралари: Уруғларни бактерицидлар билан ишлов бериб экиш, иш қуролларини дезинфексия қилиш, суғоришни камайтириш.
________________________________________________________________________________________
Ток канаси.
Зарари: барглар бужмайиб, баргнинг орқасида дастлаб оқиш, кейин қўнғир жигарранг тусли ғубор пайдо бўлади. Зарарланган ток ривожланишдан орқада қолади, ҳосилнинг миқдори камайиб, сифати ёмонлашади.
Кураш чоралари: ток навдасини ишкомларга кўтариш, бегона ўтларни йўқотиш, хомток қилиш (гуллашдан олдин ва кейин), махсус акарицидлар билан кимёвий ишлов бериш ишлари бажарилади.