Марказ маълумотлари
очиқ ма'лумотлар
Маълумот учун:
Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 34,2 миллиард сўм бўлган жами 61 та, жумладан 38 та амалий, 6 та инновасион, 5 та халқаро-қўшма, 12 та халқаро лойиҳалари бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
2. Илмий-тадқиқот институтларининг илмий-инновацион фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида 2024 йилда янги устувор “Драйвер” илмий йўналишларда илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.Маълумот учун: Долзарблигини йўқотган 7 та ИТИ тузилмаларига ўзгартириш киритилиб, 9 та янги замонавий биотехнологик ва молекуляр генетик таҳлилларни ўтказувчи йўналишлар ташкил бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
3. Илмий-тадқиқот институтлари томонидан 2024 йил 1-ярим йилликда илмий тадқиқотлар натижалари асосида жами 727 дона илмий мақолалар, жумладан: хорижий журналларда 244 дона, маҳаллий журналларда 315 дона, WоС” ва “Скопус” журналларда 48 дона, хорижий конференсия 37 дона, махаллий конференсия 83 дона ҳамда 8 дона махаллий монографиялар нашр этилиб, 22 дона патентлар олинди ва 5 дона конференсиялар ўтказилган.
4. Жорий йилда Миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институрлари томонидан 1-ярим йилликда 10 та таянч докторант (ПҳД) 3 та докторант (ДСк) диссертация ишларини мувоффақиятли ҳимоя қилди.Маълумот учун: 1-ярим йилликда Миллий марказ ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида жами 108 нафар ходимлар хорижий стажировкалар ўтаб келди. Шунингдек, Миллий марказ тизимидаги 7 та илмий-тадқиқот институтларнинг директорлари, 5 та илмий-тадқиқот институтларнинг илмий-ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосарлари, 7 та илмий-тадқиқот институтларининг ишлаб чиқариш ва умумий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўзгартирилди.
5. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида илк бор Хонадонбай усулда бажариладиган лойиҳалар механизими жорий этилди. Илғор технологиялар, маҳаллий янги навлар, бир мавсумда уч мартагача ҳосил олиш ҳамда аҳолини даромадини оширишга ҳизмат қиладиган 13 та илмий лойиҳалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштиришга тавсия этилди.Маълумот учун: Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги аҳоли ҳонадонларига илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яаратилган маҳаллий ҳосилдорлиги юқори, касалликларга чидамли ва эрта пишар “Тошкент эртагиси” навлари экилиб, июн ойининг биринчи ўн кунлигида ҳосил (гектаридан 75 сентнер) йиғиб олинди.Пахтачилик соҳасида:
6. 2024 йилда ғўзанинг Манғит-1 нави Қорақалпоғистон Республикаси бўйича раёнлаштирилди. Ғўзанинг ЎзПИТИ-203 нави Андижон вилояти бўйича, СП-41 нави Хоразм вилояти бўйича, С-8296 нави Фарғона вилояти бўйича, С-7306 нави Қашқадарё вилояти бўйича, Шарофат нави Навоий вилояти бўйича истиқболли деб топилди.2024 йилда соҳа олимлари томонидан яратилган ўрта толали ғўзанинг 10 та янги тизмалари Давлат нав синовига синаш учун тавсия этилди.
7. Вазирлик тизимидаги илмий ташкилотлар томонидан шўрланган майдонларда шўр ювмасдан пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича дала-тажрибалари ўтказиш механизими жорий этилди. Ушбу дала-тажрибалари келгусида Республикамизда турли даражада шўрланган (47%) ер майдонларига тадбиқ этилади.Маълумот учун: Хоразм вилоятида жами 116 гектар ерга шўр ювмасдан шўр ва сувсизликка чидамли, янги ва истиқболли пахтанинг Барака, СП-41, К-8290, К-5707, Бухоро-14, Жондор қудрати, К-7306, КПК-38, Равнақ 2 ғўза навлари экилиб, ривожланиш фазаларида содир бўлаётган ўзгаришларни қиёсий таҳлиллари олиб борилмоқда.
8. Жорий йилдан хорижий ғўза навлари, тиндирилган уруғ ҳамда уруғ алмашлаб (бошқа ҳудудлардан) экиш механизими жорий қилинган ҳудудларда ғўза эпигенетик-тадқиқотларини олиб бориш, тадқиқот натижаларини қиёсий ҳамда статистик таҳлил қилган ҳолда олинган якуний маълумотлар асосида хорижий нуфузли илмий журналларда мақолалар нашр қилиш тизими амалга оширилмоқди.Маълумот учун: 156,8 минг гектар майдонларга “нав алмашлаб экиш” ҳамда 112,6 минг гектар майдонларга “тиндириган уруғ” экиш амалиёти қўлланилиб, танлаб олинган 110 гектар майдонда эпигенетик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Олиб борилган таҳлиллар натижасида, назорат майдонларга нисбатан чигитларни униб чиқиши 1-2 кунга тезлашиши, ғўзанинг бўғин ораси 4-5 см ни (7-8 см) ташкил этиб, ҳосил шоҳлар сони 2-3 донагача, кўсаклар сони 1-2 дона (гуллаш) мавжудлиги кузатилди.Туркия, Хитой Халқ Республикаси, Тожикистон, Ҳиндистон каби давлатлардан юқори ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тола сифати юқори ғўза навлари уруғлари олиб келиниб, республика бўйича жами 94 минг гектар майдонларга белгиланган тартибларга кўра ҳимояланган тартибда экилиб, парваришланмоқди. Натижада, хорижий ғўза навлари уруғлари униб чиқиш даражаси 99% гача юқори бўлиши, маҳаллий навларга нисбатан чигитларни униб чиқиши 3-4 кун эрта бўлиши, чопиқ, ягоналаш, чилпиш, қатор орасига ишлов бериш, кўсак қуртига қарши курашиш тадбирлардан воз кечиш ҳамда суғориш сувларини 50% гача тежалиши кузатилмоқда.Ғаллачилик соҳасида:
9. ғалла экинларининг 6 та янги яратилган навлари (юмшоқ буғдой 1 та, ясмиқ-1 та,, соя-2 та, маккажўхори-1 та ва жўхори 1 та) давлат реестрига киритилди.
10. ғаллачиликда илк бор «Буғдойни ДНК маркерлари ва оқсил турлари бўйича генетик паспортлаш» бўйича тадқиқотлар йўлга қўйилди. Натижада, навнинг тўлиқ тозалигига эришилди ва навни Интелектуал мулк объекти сифатида ҳимоялаш осонлашди, селексияда ишончлилик даражаси ортди.ғаллачиликда “Спеед Бреединг” дастури асосида тезкор селексия усули жорий этилиб, бир йилда 3-4 марта дурагай олиш, нав яратиш муддатини 3 мартага қисқартириш (12-14 йилдан 3-4 йилга) тизими яратилди.
11. 1-ярим йилликда 516,9 гектар уруғлик майдонида кузги юмшоқ буғдойнинг 17 та янги истиқболли ва Давлат реестрига киритилган навларидан 65,0 сентнер миқдорида ҳосил олинди ва 3360,0 тонна миқдоридаги юқори авлодли уруғликлар тайёрланди.Маълумот учун: Занг касалликларига чидамли навларни яратишда икки хил усулда чидамли генотипларни ажратиш йўлга қўйилди.суғориладиган майдонларида кузги юмшоқ буғдойда олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида яратиган юмшоқ буғдойнинг “Сарбон”, “Юксалиш”, “Оқсарой” “Турон”, “Ҳисорак”, “Ғозғон, “Бунёдкор” навларига занг касалликларига чидамли генларнинг мавжудлиги сабабли занг умуман зарар келтирилмаганлиги аниқланди.
Сабзавотчилик соҳасида:
12. Сабзавот экинларининг 12 та янги навлари яратилиб, 6 та навлари эса Давлат реестрига киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон-Венгрия картошка илмий маркази билан ҳамкорликда танлаб олинган Венгрия селексиясига мансуб 5 та (Балатони Розса, Балатони сарга, Демон, Ботонд, Wҳите Ладй) навлари давлат реестрига киритилди.
13. Селексиянинг янги усул ва услубларини қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошканинг юқори ҳосилдор, қурғоқчиликка, шўрга ва касалликларга чидамли, мева сифати юқори бўлган Ғ1 дурагайларини яратиш ва бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича 2024-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ сабзавот ва полизнинг 8 та тури драгайлари селексияси ва 3 тури дарагай уруғчилиги бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
14. 2024 йил 1-ярим йилликда Въетнам мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институтидан сабзавот ва полизнинг 18 та туридан 85 та нав намуналари уруғлари олиб келинди ва лабораторияга тақдим этилди. Бугунги кунда мазкур лабораторияда сабзавот ва полиз экинларининг 52 та экин тури бўйича 1171 та нав наъмуналари сақланмоқда.
15. бугунги кунда Миллий марказ тизимида Венгрия селексиясига мансуб 221,7 минг дона олдиндан экиб келинаётган ҳамда маҳаллий селексияга мансуб 215 минг дона картошканинг “ин-витро” шароитида уруғлик кўпайтириш йўлга қўйилди.Маълумот учун: Ушбу олинган 23,6 минг дона микро туганак, 28,4 минг дона мини туганак ҳамда 64,7 минг дона супер-супер элита авлодли уруғлик картошкани иссиқхона шаротида адаптасия жараёнига қўйилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга вируслардан ҳоли бўлган сифатли картошка уруғликлари етказиб бериши таъминланади.
16. Институтда сабзавот, полиз уруғларини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришга етказиш бўйича Уруғчиликни ривожлантириш маркази тизимидаги 22 та элита уруғчилик хўжаликлари билан ҳамкорликда сабзавот экинларининг 14 тур 23 та навлари, полиз экинларининг 3 турининг 9 та навлари уруғликлари кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шоличилик соҳасида:
17. 2024 йил 1-ярим йилликда шолининг янги яратилган 4 та “Ихлос”, “Зийнат”, “Йўлдош”, “Манзур” ҳамда соянинг 2 та “Нурафшон”, “Хумо” ва мошнинг 1 та “Хосилдор” навларини Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига ҳужатлар тайёрлаб топширилди.Маълумот учун: Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти (ИРРИ) дан 200 та шўрга чидамли ва 199 та қурғоқчиликка чидамли, Ветнам селексиясига оид 28 та “ДД 2”, “КНК 11”, “ТҲИЕН УУ 8”, “ИР 50404”, “ОМ 2517”, “ҲД 11”, “П6ДБ” ва “Гиа Лок 37” (70-75 с/га), Хитойдан 20 та, Кореядан 11 та, Ҳиндистондан 7 та, Россиядан 8 та шоли нав ва намуналари интродуксия қилинди ва экологик синовдан ўтказилиб, экспортбоп, узун гуручли, тўкилувчанликка, ётиб қолишга, касалликларга чидамли, ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори бўлган Индика ҳамда Жапоника турларига мансуб шолининг эрта ва ўртапишар кам сув кам талаб қилувчи
14 та ва шўрга чидамли 9 та навлари танлаб олинди.
Боғдорчилик ва узумчилик соҳасида:
18. Шафтолининг 2 та янги экспортбоп навлари яратилиб, ҳужжатлар Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Давлат нав синаш комиссиясига топширилди. Шунингдек, қулупнайнинг 2 та, шафтолининг 1 та, олманинг 1 та ва узумнинг 7 та янги навлари хорижий давлатдан олиб келиниб, интродуксия қилиш учун “ин-витро” шароитида кўпайтирилмоқда. Жумладан;
19. “ин-витро” шароитида Кримский-5 пайвандтагидан 50,0 минг дона, қулупнайнинг 2 та навлари, малинанинг 1 та, маймунжоннинг 1 та нави, бананнинг 5 та навлар интродуксия қилинди;
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
20. Ҳалқаро ҳамкорлик доирасида Белоруссиянинг “Ягодка” фермер хўжалиги билан ҳамкорликда 35 минг дона “Голубика” кўчатларини 10 гектар майдонга инродуксия қилишга эришилди. Натижада ҳар йили хориждан импорт қилинадиган “Голубика” меваларини импортини камайтиришга эришилади.Маълумот учун: Туркия давлатидан гилоснинг Граке Стар, Скеена, Нимба, Полинатор- Пасифик Ред, Фреско навларидан 33000 дона кўчати олиб келиниб, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Чархин илмий-тажриба стансиялари янги навлар билан бойитилди.
21. Россия Федерациясининг “ЭКОНО-ТЕХ” компанияси ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик доирасида “Гуар” ўсимлигини Ўзбекистон тупроқ-иқлимига мос етиштириш агртехнологияси ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш белгилаб олинди.Маълумот учун: Ҳозирда Россия Федерациясидан 25 кг “Гуар” ўсимлигининг (техник) уруғлари олиб келинди. “Гуар” ўсимлигини Ўзбекистон тупроқ иқлим шароитига мослаштириш ва шу минтақага мос агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича Республикамизнинг Жанубий ва Марказий минтақалари (Қашқадарё, Жиззах, Тошкент, Андижон вилоятлари)да экилди ва илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.
22. Таркибида киристаллари мавжуд бўлган саноатда шакар ишлаб чиқаришда кенг фойидаланиладиган хориждан интродуксия қилинган жухорининг (Соргҳум Л.) 1 нави уруғликлари олиб келиниб, ҳозирда республикмизнинг 4 та минтақаларида экилиб парваришланмоқда, (униб чиққан) тупроқ-иқлимига мос етиштириш агртехнологияси ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
23. Ўзбекистон Республикасининг абиотик стресс шароитлари учун сув кам талаб этадиган, ДСРга мос селексион линияларни синовдан ўтказиш ва танлаш бўйича Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширилмоқда. Ушбу ҳамкорлик келгусида республикамизда сув танқислиги шароитида ҳам шолидан юқори ҳосил етиштириш имкониятини беради.
Агрохизматлар кўрсатиш соҳасида:
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6159-сон фармони, ПҚ-4975 ва 216-сон қарорлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 162 ва 47-сон буйруқларига асосан Миллий марказ ҳузурида Республика агрохизматлар маркази, 13 та ҳудудий агрохизматлар марказлари, 160 та туманларда мутахассислар фаолияти йўлга қўйилди.
25. АГРОИЛМ.АКИС.УЗ-бу, таълим ва малака ошириш бўйича рақамлаштирилган онлайн платформа ишга тушурилди.АГРОИЛМ.АКИС.УЗ платформада фойдаланувчилар сони-1262 нафар, берилган аризалар сони-1554 та, ташкил қилинган гуруҳлар сони-191 ва ўқишни тугатиб сетртификат олганлар сони-912 ташкил этади.
26. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази тизимида, Республика, вилоятлар ҳамда туманлар агрохизматлар марказлари фаолиятини янада жадаллаштириш мақсадида Жаҳон банки ҳисобидан маблағ ажратилиб “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида 2024-2026-йилларда фаолият кўрсатувчи “Агромаслаҳат” (Эхтентион) гуруҳларини фаолияти йўлга қўйилади.
27. Республика агрохизматлар маркази, 13 та ҳудудий агрохизматлар марказлари, 160 та туманларда мутахассислари билан 24 та Илмий тадқиқот инситутлари ва 50 та Ҳудудлардаги Илмий тадқиқот стансияларининг олим ва илмий ходимлари ўртасида ҳамкорлик ташкил этилди.Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 34,2 миллиард сўм бўлган жами 61 та, жумладан 38 та амалий, 6 та инновасион, 5 та халқаро-қўшма, 12 та халқаро лойиҳалари бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
2. Илмий-тадқиқот институтларининг илмий-инновацион фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида 2024 йилда янги устувор “Драйвер” илмий йўналишларда илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.Маълумот учун: Долзарблигини йўқотган 7 та ИТИ тузилмаларига ўзгартириш киритилиб, 9 та янги замонавий биотехнологик ва молекуляр генетик таҳлилларни ўтказувчи йўналишлар ташкил бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
3. Илмий-тадқиқот институтлари томонидан 2024 йил 1-ярим йилликда илмий тадқиқотлар натижалари асосида жами 727 дона илмий мақолалар, жумладан: хорижий журналларда 244 дона, маҳаллий журналларда 315 дона, WоС” ва “Скопус” журналларда 48 дона, хорижий конференсия 37 дона, махаллий конференсия 83 дона ҳамда 8 дона махаллий монографиялар нашр этилиб, 22 дона патентлар олинди ва 5 дона конференсиялар ўтказилган.
4. Жорий йилда Миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институрлари томонидан 1-ярим йилликда 10 та таянч докторант (ПҳД) 3 та докторант (ДСк) диссертация ишларини мувоффақиятли ҳимоя қилди.Маълумот учун: 1-ярим йилликда Миллий марказ ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида жами 108 нафар ходимлар хорижий стажировкалар ўтаб келди. Шунингдек, Миллий марказ тизимидаги 7 та илмий-тадқиқот институтларнинг директорлари, 5 та илмий-тадқиқот институтларнинг илмий-ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосарлари, 7 та илмий-тадқиқот институтларининг ишлаб чиқариш ва умумий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўзгартирилди.
5. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида илк бор Хонадонбай усулда бажариладиган лойиҳалар механизими жорий этилди. Илғор технологиялар, маҳаллий янги навлар, бир мавсумда уч мартагача ҳосил олиш ҳамда аҳолини даромадини оширишга ҳизмат қиладиган 13 та илмий лойиҳалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштиришга тавсия этилди.Маълумот учун: Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги аҳоли ҳонадонларига илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яаратилган маҳаллий ҳосилдорлиги юқори, касалликларга чидамли ва эрта пишар “Тошкент эртагиси” навлари экилиб, июн ойининг биринчи ўн кунлигида ҳосил (гектаридан 75 сентнер) йиғиб олинди.Пахтачилик соҳасида:
6. 2024 йилда ғўзанинг Манғит-1 нави Қорақалпоғистон Республикаси бўйича раёнлаштирилди. Ғўзанинг ЎзПИТИ-203 нави Андижон вилояти бўйича, СП-41 нави Хоразм вилояти бўйича, С-8296 нави Фарғона вилояти бўйича, С-7306 нави Қашқадарё вилояти бўйича, Шарофат нави Навоий вилояти бўйича истиқболли деб топилди.2024 йилда соҳа олимлари томонидан яратилган ўрта толали ғўзанинг 10 та янги тизмалари Давлат нав синовига синаш учун тавсия этилди.
7. Вазирлик тизимидаги илмий ташкилотлар томонидан шўрланган майдонларда шўр ювмасдан пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича дала-тажрибалари ўтказиш механизими жорий этилди. Ушбу дала-тажрибалари келгусида Республикамизда турли даражада шўрланган (47%) ер майдонларига тадбиқ этилади.Маълумот учун: Хоразм вилоятида жами 116 гектар ерга шўр ювмасдан шўр ва сувсизликка чидамли, янги ва истиқболли пахтанинг Барака, СП-41, К-8290, К-5707, Бухоро-14, Жондор қудрати, К-7306, КПК-38, Равнақ 2 ғўза навлари экилиб, ривожланиш фазаларида содир бўлаётган ўзгаришларни қиёсий таҳлиллари олиб борилмоқда.
8. Жорий йилдан хорижий ғўза навлари, тиндирилган уруғ ҳамда уруғ алмашлаб (бошқа ҳудудлардан) экиш механизими жорий қилинган ҳудудларда ғўза эпигенетик-тадқиқотларини олиб бориш, тадқиқот натижаларини қиёсий ҳамда статистик таҳлил қилган ҳолда олинган якуний маълумотлар асосида хорижий нуфузли илмий журналларда мақолалар нашр қилиш тизими амалга оширилмоқди.Маълумот учун: 156,8 минг гектар майдонларга “нав алмашлаб экиш” ҳамда 112,6 минг гектар майдонларга “тиндириган уруғ” экиш амалиёти қўлланилиб, танлаб олинган 110 гектар майдонда эпигенетик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Олиб борилган таҳлиллар натижасида, назорат майдонларга нисбатан чигитларни униб чиқиши 1-2 кунга тезлашиши, ғўзанинг бўғин ораси 4-5 см ни (7-8 см) ташкил этиб, ҳосил шоҳлар сони 2-3 донагача, кўсаклар сони 1-2 дона (гуллаш) мавжудлиги кузатилди.Туркия, Хитой Халқ Республикаси, Тожикистон, Ҳиндистон каби давлатлардан юқори ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тола сифати юқори ғўза навлари уруғлари олиб келиниб, республика бўйича жами 94 минг гектар майдонларга белгиланган тартибларга кўра ҳимояланган тартибда экилиб, парваришланмоқди. Натижада, хорижий ғўза навлари уруғлари униб чиқиш даражаси 99% гача юқори бўлиши, маҳаллий навларга нисбатан чигитларни униб чиқиши 3-4 кун эрта бўлиши, чопиқ, ягоналаш, чилпиш, қатор орасига ишлов бериш, кўсак қуртига қарши курашиш тадбирлардан воз кечиш ҳамда суғориш сувларини 50% гача тежалиши кузатилмоқда.9. ғалла экинларининг 6 та янги яратилган навлари (юмшоқ буғдой 1 та, ясмиқ-1 та,, соя-2 та, маккажўхори-1 та ва жўхори 1 та) давлат реестрига киритилди.
10. ғаллачиликда илк бор «Буғдойни ДНК маркерлари ва оқсил турлари бўйича генетик паспортлаш» бўйича тадқиқотлар йўлга қўйилди. Натижада, навнинг тўлиқ тозалигига эришилди ва навни Интелектуал мулк объекти сифатида ҳимоялаш осонлашди, селексияда ишончлилик даражаси ортди.ғаллачиликда “Спеед Бреединг” дастури асосида тезкор селексия усули жорий этилиб, бир йилда 3-4 марта дурагай олиш, нав яратиш муддатини 3 мартага қисқартириш (12-14 йилдан 3-4 йилга) тизими яратилди.
11. 1-ярим йилликда 516,9 гектар уруғлик майдонида кузги юмшоқ буғдойнинг 17 та янги истиқболли ва Давлат реестрига киритилган навларидан 65,0 сентнер миқдорида ҳосил олинди ва 3360,0 тонна миқдоридаги юқори авлодли уруғликлар тайёрланди.Маълумот учун: Занг касалликларига чидамли навларни яратишда икки хил усулда чидамли генотипларни ажратиш йўлга қўйилди.суғориладиган майдонларида кузги юмшоқ буғдойда олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида яратиган юмшоқ буғдойнинг “Сарбон”, “Юксалиш”, “Оқсарой” “Турон”, “Ҳисорак”, “Ғозғон, “Бунёдкор” навларига занг касалликларига чидамли генларнинг мавжудлиги сабабли занг умуман зарар келтирилмаганлиги аниқланди.
12. Сабзавот экинларининг 12 та янги навлари яратилиб, 6 та навлари эса Давлат реестрига киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон-Венгрия картошка илмий маркази билан ҳамкорликда танлаб олинган Венгрия селексиясига мансуб 5 та (Балатони Розса, Балатони сарга, Демон, Ботонд, Wҳите Ладй) навлари давлат реестрига киритилди.
13. Селексиянинг янги усул ва услубларини қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошканинг юқори ҳосилдор, қурғоқчиликка, шўрга ва касалликларга чидамли, мева сифати юқори бўлган Ғ1 дурагайларини яратиш ва бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича 2024-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ сабзавот ва полизнинг 8 та тури драгайлари селексияси ва 3 тури дарагай уруғчилиги бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
14. 2024 йил 1-ярим йилликда Въетнам мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институтидан сабзавот ва полизнинг 18 та туридан 85 та нав намуналари уруғлари олиб келинди ва лабораторияга тақдим этилди. Бугунги кунда мазкур лабораторияда сабзавот ва полиз экинларининг 52 та экин тури бўйича 1171 та нав наъмуналари сақланмоқда.
15. бугунги кунда Миллий марказ тизимида Венгрия селексиясига мансуб 221,7 минг дона олдиндан экиб келинаётган ҳамда маҳаллий селексияга мансуб 215 минг дона картошканинг “ин-витро” шароитида уруғлик кўпайтириш йўлга қўйилди.Маълумот учун: Ушбу олинган 23,6 минг дона микро туганак, 28,4 минг дона мини туганак ҳамда 64,7 минг дона супер-супер элита авлодли уруғлик картошкани иссиқхона шаротида адаптасия жараёнига қўйилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга вируслардан ҳоли бўлган сифатли картошка уруғликлари етказиб бериши таъминланади.
16. Институтда сабзавот, полиз уруғларини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришга етказиш бўйича Уруғчиликни ривожлантириш маркази тизимидаги 22 та элита уруғчилик хўжаликлари билан ҳамкорликда сабзавот экинларининг 14 тур 23 та навлари, полиз экинларининг 3 турининг 9 та навлари уруғликлари кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда.
17. 2024 йил 1-ярим йилликда шолининг янги яратилган 4 та “Ихлос”, “Зийнат”, “Йўлдош”, “Манзур” ҳамда соянинг 2 та “Нурафшон”, “Хумо” ва мошнинг 1 та “Хосилдор” навларини Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига ҳужатлар тайёрлаб топширилди.Маълумот учун: Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти (ИРРИ) дан 200 та шўрга чидамли ва 199 та қурғоқчиликка чидамли, Ветнам селексиясига оид 28 та “ДД 2”, “КНК 11”, “ТҲИЕН УУ 8”, “ИР 50404”, “ОМ 2517”, “ҲД 11”, “П6ДБ” ва “Гиа Лок 37” (70-75 с/га), Хитойдан 20 та, Кореядан 11 та, Ҳиндистондан 7 та, Россиядан 8 та шоли нав ва намуналари интродуксия қилинди ва экологик синовдан ўтказилиб, экспортбоп, узун гуручли, тўкилувчанликка, ётиб қолишга, касалликларга чидамли, ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори бўлган Индика ҳамда Жапоника турларига мансуб шолининг эрта ва ўртапишар кам сув кам талаб қилувчи
14 та ва шўрга чидамли 9 та навлари танлаб олинди.
18. Шафтолининг 2 та янги экспортбоп навлари яратилиб, ҳужжатлар Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Давлат нав синаш комиссиясига топширилди. Шунингдек, қулупнайнинг 2 та, шафтолининг 1 та, олманинг 1 та ва узумнинг 7 та янги навлари хорижий давлатдан олиб келиниб, интродуксия қилиш учун “ин-витро” шароитида кўпайтирилмоқда. Жумладан;
19. “ин-витро” шароитида Кримский-5 пайвандтагидан 50,0 минг дона, қулупнайнинг 2 та навлари, малинанинг 1 та, маймунжоннинг 1 та нави, бананнинг 5 та навлар интродуксия қилинди;
20. Ҳалқаро ҳамкорлик доирасида Белоруссиянинг “Ягодка” фермер хўжалиги билан ҳамкорликда 35 минг дона “Голубика” кўчатларини 10 гектар майдонга инродуксия қилишга эришилди. Натижада ҳар йили хориждан импорт қилинадиган “Голубика” меваларини импортини камайтиришга эришилади.Маълумот учун: Туркия давлатидан гилоснинг Граке Стар, Скеена, Нимба, Полинатор- Пасифик Ред, Фреско навларидан 33000 дона кўчати олиб келиниб, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Чархин илмий-тажриба стансиялари янги навлар билан бойитилди.
21. Россия Федерациясининг “ЭКОНО-ТЕХ” компанияси ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик доирасида “Гуар” ўсимлигини Ўзбекистон тупроқ-иқлимига мос етиштириш агртехнологияси ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш белгилаб олинди.Маълумот учун: Ҳозирда Россия Федерациясидан 25 кг “Гуар” ўсимлигининг (техник) уруғлари олиб келинди. “Гуар” ўсимлигини Ўзбекистон тупроқ иқлим шароитига мослаштириш ва шу минтақага мос агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича Республикамизнинг Жанубий ва Марказий минтақалари (Қашқадарё, Жиззах, Тошкент, Андижон вилоятлари)да экилди ва илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.
22. Таркибида киристаллари мавжуд бўлган саноатда шакар ишлаб чиқаришда кенг фойидаланиладиган хориждан интродуксия қилинган жухорининг (Соргҳум Л.) 1 нави уруғликлари олиб келиниб, ҳозирда республикмизнинг 4 та минтақаларида экилиб парваришланмоқда, (униб чиққан) тупроқ-иқлимига мос етиштириш агртехнологияси ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
23. Ўзбекистон Республикасининг абиотик стресс шароитлари учун сув кам талаб этадиган, ДСРга мос селексион линияларни синовдан ўтказиш ва танлаш бўйича Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширилмоқда. Ушбу ҳамкорлик келгусида республикамизда сув танқислиги шароитида ҳам шолидан юқори ҳосил етиштириш имкониятини беради.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6159-сон фармони, ПҚ-4975 ва 216-сон қарорлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 162 ва 47-сон буйруқларига асосан Миллий марказ ҳузурида Республика агрохизматлар маркази, 13 та ҳудудий агрохизматлар марказлари, 160 та туманларда мутахассислар фаолияти йўлга қўйилди.
25. АГРОИЛМ.АКИС.УЗ-бу, таълим ва малака ошириш бўйича рақамлаштирилган онлайн платформа ишга тушурилди.АГРОИЛМ.АКИС.УЗ платформада фойдаланувчилар сони-1262 нафар, берилган аризалар сони-1554 та, ташкил қилинган гуруҳлар сони-191 ва ўқишни тугатиб сетртификат олганлар сони-912 ташкил этади.
26. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази тизимида, Республика, вилоятлар ҳамда туманлар агрохизматлар марказлари фаолиятини янада жадаллаштириш мақсадида Жаҳон банки ҳисобидан маблағ ажратилиб “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида 2024-2026-йилларда фаолият кўрсатувчи “Агромаслаҳат” (Эхтентион) гуруҳларини фаолияти йўлга қўйилади.
27. Республика агрохизматлар маркази, 13 та ҳудудий агрохизматлар марказлари, 160 та туманларда мутахассислари билан 24 та Илмий тадқиқот инситутлари ва 50 та Ҳудудлардаги Илмий тадқиқот стансияларининг олим ва илмий ходимлари ўртасида ҳамкорлик ташкил этилди.