Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Коррупсия ва манфаатлар тўқнашувига қарши кураш

коррупсия ва манфаатлар то'қнашувига қарси кураш

Biz korrupsiyaga qarshimiz
mbr-816x584

Биз коррупсияга қаршимиз

13/03/2025
Коррупсияга қарши курашиш

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Ибрайимжонович ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги коррупсия ҳолатларини олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилувчи махсус @акис_стоп_корруптионбот фаолияти йўлга қўйилган.

Энди Сиз соҳадаги қонунбузарлик ва коррупсия ҳолатларига дуч келсангиз, ушбу @акис_стоп_корруптионбот ёки +99888 788-10-30 ишонч телефони орқали Миллий марказга бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

Аноним сўровнома тестдан отъиш

Ҳар бир мурожаат шахсан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори назорати остида қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Мурожаатлар жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун тегишли ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Маълумот тарзида эътиборингизга шуни етказамизки, аноним мурожаатлар (жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёҳуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар) Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг 29-моддаси 1-қисми иккинчи хатбошисига асосан кўриб чиқилмайди.

Алоқа каналлар
  • Хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар соҳасидаги коррупсия ҳолатларини олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилувчи махсус @акис_стоп_корруптионбот фаолияти йўлга қўйилди.
  • Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар соҳадаги қонунбузарлик ва коррупсия ҳолатларига дуч келган тақдирда, ушбу @акис_стоп_корруптионбот 
    ёки (88) 788-10-30 ишонч телефони орқали Миллий марказга бевосита мурожаат қилишлари мумкин.
  • Шунингдек, қуйидаги манзиллар орқали ҳам мурожаатларини қолдиришлари мумкин:
  • Телеграм: https://t.me/AKIS_milliy_markaz
  • Instagram: https://www.instagram.com/akis_uzbekistan
  • Facebook: https://www.facebook.com/QXBIMM
  • Youtube: https://www.youtube.com/@agro-milliymarkaz
Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.