Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Конституция саҳифаси

Янгиликлар «Иқлим ўзгаришига мослашишда экинлар селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларидаги долзарб муаммолар ҳамда уларнинг инновацион ечимлари» Шоличиликда инновация: агродрондан самарали фойдаланиш бўйича амалиёт “Шоличилик соҳасида янги замонавий агротехнологияларни қўллаш” Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтида натижадорлик ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси:

Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

Ижара муносабатларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди

23.10.2023-йилдаги ЎРҚ-871 Қонунга кўра:

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.   

Қонунда белгиланган тартибда электрон онлайн-ауксион орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага олган жисмоний ва юридик шахслар ижарага олинган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. Бунда ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар янги ижарага олувчига ўтади. 

Фуқаролик кодекси ва Ер кодексларига сервитут тўғрисидаги шартномага, сервитут иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига, сервитутни ўзгартириш ва уни бекор қилиш, сервитут учун ҳақ тўлаш, оммавий сервитутни белгилаш қоидаларига доир қўшимчалар киритилди

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг энг кўп ўлчами оширилди

09.11.2023-йилдаги ЎРҚ–876-сон Қонунга кўра кўра:
деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Президент қарори билан белгиланган айрим ҳудудларда 0,06 гектардан 5 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.