Агротавсиялар
Агротавсиялар






Буг’дойда сариқ занг касаллиги ривожланишини олдини олишда доимий мониторингдан о’тказиш бо’йича тавсиялар
17.03.2025 Агротавсиялар АгротавсияларБаҳор – ко’кат экиш учун қулай фурсат!
17.03.2025 Агротавсиялар АгротавсияларЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
17.03.2025 АгротавсияларУСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Ҳозирги кунда ғаллачиликда агротехник тадбирлар республика минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб амалга оширилишини талаб этмоқда. Январь ойида озиқлантирилмаган майдонларида тупроқда азот ва намлик майсалар сарғайиб, барг ва пояларнинг ўсиши секинлашиб, туплаш коеффициенти камаяди. Февраль ойида кузги буғдой нави ва ривожланишига қараб мақбул муддат ва меъёрларда озиқлантирилиши, тупроқ-иқлим шароити ва сувга бўлган талабга кўра суғорилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-апрелдаги “Қишлоқхўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-121-сон қарорининг 4.1-бандида: “Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтига қуйидаги вазифалар юклатилсин: фермер хўжаликларининг дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосларни ишлаб чиқиш, сабзавот, полиз ва картошка экинлари селексияси ютуқларини ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитларидан келиб чиқиб қўллаш” белгиланган.
БатафсилУшбу 4.1-банди бўйича. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан “Дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг атрофларидаги майдонларда, аҳоли томорқаси, хонадон ва кўп қаватли уйлар олди ҳамда маҳалланинг ички кўчаларида сабзавот ва полиз экинларини экиш ва парваришлаш бўйича тавсиянома” ҳамда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан “Дала четларида мевали боғ барпо қилиш ва етиштириш агротехнологияси бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилиб, уларнинг электрон шакллари қуйидаги расмий веб-сайтларга жойлаштирилди.
Батафсил